Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Президентнинг қайнонаси вафот этди

Президентнинг қайнонаси вафот этди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг қайнонаси Узбекби Асадуллоева вафот этди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Бир неча кун олдин 88 ёшли Узбекби Асадуллоева коронавирус аломатлари билан Душанбедаги Гастроэнтерология институти ҳузуридаги Мансуров клиникасига ётқизилганди.

Асадуллоева - мамлакатнинг биринчи хоними Азизамох Асадуллоеванинг ва "Ориенбанк" раиси Ҳасан Асадуллозоданинг онаси.

Аввалроқ, президентнинг қайнонаси бир неча кун ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппарати остида ўтказгани маълум бўлган эди.

Узбекби Асадуллоева Хатлон вилоятининг Жалолиддин Балхий (собиқ Колхозобод) ҳудудида яшаган эди.

Киритилди: 14:27 06.07.2021. Ўқилди: 17225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!