Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Президентимиз ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида қўшма Рақамли экотизимни шакллантиришга киришишни таклиф этди

Президентимиз ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида қўшма Рақамли экотизимни шакллантиришга киришишни таклиф этди



Илк босқичда у рақамли савдо ва шаҳар сервисларини тартибга солиш қоидаларини яқинлаштириш, Ўзбекистон ва Россия брендларини ҳамкорликдаги платформаларда илгари суриш, бандлик бўйича ягона рақамли профилни яратиш, сунъий интеллект асосида маҳсулотларни ривожлантиришни ўзида қамраб олиши мумкин. Бу бизнес учун янги бозорлар, фуқаролар учун эса даромад топишда қўшимча имкониятлар яратади.

“Айни пайтда рақамлаштиришни кенг қўллашга интилар эканмиз, ҳар қандай ўзгаришлар негизида доимо инсон туришини ёдда тутиш муҳимдир.

Бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг энг ёш мамлакатларидан бири бўлиб, аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этади. Бу шунчаки оддий статистика эмас. Бу – ривожланиш учун қувват, энергия манбаи. Бу – янги талаб. Бу – бизнинг келажагимиз.

Шу боис, бизнинг вазифамиз фақат ёшларга замонавий билим беришдан иборат эмас. Ёшлар илғор компетенсияларни ўзлаштириши ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун имкон берадиган шароитларни яратиш муҳимдир. Бу ўринда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик алоҳида ўрин тутади”,
– деди Президентимиз.

Киритилди: Бугун 20:09. Ўқилди: 198 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!