Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Президент Япониядаги ватандошлар билан суҳбатлашди

Президент Япониядаги ватандошлар билан суҳбатлашди

Президент Шавкат Мирзиёев 18 декабр куни расмий ташриф билан Япония пойтахти Токио шаҳрига борди.

«Ханеда» халқаро аэропортида давлат раҳбарини Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири Ёшимаса Хаяши ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 19-20 декабр кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон президенти Япония императори Нарухито, бош вазири Санаэ Такаичи ва бошқа расмийлар, ишбилармон доиралар ҳамда академик ҳамжамият вакиллари билан учрашади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё + Япония» мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этади.

Президент Япониядаги ватандошлар билан суҳбатлашди

Президентни Японияда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар қизғин кутиб олди.

Давлат раҳбари улар билан суҳбатлашди.

«Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, юртдошларимизнинг орзу-умидлари, мақсад ва режалари ҳақида очиқ ва самимий мулоқот бўлиб ўтди.

Президентимиз ватандошларимизга иши ва ўқишида муваффақиятлар тилаб, улар кунчиқар юртда орттирган билим ва тажрибалар Ватанимиз тараққиёти ҳамда халқимиз фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Президент Япониядаги ватандошлар билан суҳбатлашди

Президент Япониядаги ватандошлар билан суҳбатлашди

Президент Япониядаги ватандошлар билан суҳбатлашди

Президент Япониядаги ватандошлар билан суҳбатлашди

Президент Япониядаги ватандошлар билан суҳбатлашди

Президент Япониядаги ватандошлар билан суҳбатлашди

Президент Япониядаги ватандошлар билан суҳбатлашди

Тайёрлаган: Сардор Юсупов

Киритилди: 20:21 18.12.2025. Ўқилди: 474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!