Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ва "Туркманфильм" ҳамкорлигида буюк туркман шоири Махтумқули ҳақида фильм суратга олинмоқда.
Мазкур фильмининг Туркманистондаги съёмка жараёнлари тугади. Режиссёр Музаффархон Эркинов, постановкачи оператор Равшан Мирзакамалов. Махтумкули ролини туркман актёри Ахмед Амантурдиев гавдалантирмоқда.
Фильм Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги муносабати билан ишлаб чиқарилаётган бўлиб, шоир ҳаёти ва ижодига бағишланади.
Маълумот учун, 2024 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида қарори қабул қилинган эди.