Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашув ўтказмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашув ўтказмоқда

Давлатимиз раҳбари йиғилганларни Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари куни билан самимий табриклади, эл-юртимиз саломатлиги посбонлари бўлган барча шифокор ва ҳамширалар, соҳа мутахассисларига ўзининг чуқур ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.

“Бугун соҳа тараққиётига хизмат қиладиган кўплаб янги ташаббусларни сизлар билан муҳокама қилиб оламиз.

Замонавий тиббиётни фармацевтикасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бундан буён ушбу байрамни “Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни” деб нишонласак, ўйлайманки, сизлар буни қўллаб-қувватлайсизлар!

Буларнинг барчаси тиббиёт ва фармацевтика ходимларига кўпроқ изланиш, илғор даволаш ва профилактика усулларини эгаллашда катта рағбат, куч-ғайрат беради деб ишонаман!”, – деди Президентимиз.

Киритилди: 13:37 10.11.2025. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!