Президент Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти – “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди.
Ўзбекистон – Грузия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун давлатимиз раҳбарига ушбу мукофотни Грузия президенти Михаил Кавелашвили топширди.
Турли йилларда мазкур юксак мукофот билан Буюк Британия қироличаси Елизавета II, Иордания подшоҳи Абдулла II, Германия канцлери Герхард Шрёдер, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиев ва бошқалар тақдирланган.