Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Президент мактабларининг биринчи босқич имтиҳонлари ҳақида маълумот берилди

A A A
Президент мактабларининг биринчи босқич имтиҳонлари ҳақида маълумот берилди

Республика миқёсида Президент мактабларига қабул қилинган ҳужжатлар бўйича битта ўринга ўртача 169 та номзод тўғри келмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ихтисослаштирилган таълим муасасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров маълум қилди:

Ҳудудлар кесимида бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон вилоятида 267 та, Фарғона вилоятида 229 тага тўғри келаётган бўлса, бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида 80 та, Навоий вилоятида 74 тага тўғри келмоқда.

Президент мактабларининг биринчи босқич имтиҳонлари жорий йилнинг 15 июль куни 3 сменада: 1-смена соат 08.00да, 2-смена 12.00да ҳамда 3-смена 17.00да бўлиб ўтади.

Бунда, талабгорлар 1 соат вақт давомида Математика фанидан 30 та тест топшириқларини бажариши лозим.

Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотлар талабгорнинг ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома тарзида юборилди.

‼️Талабгорлар имтиҳон бошланишидан 1 ярим соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатнома билан имтиҳон бўлиб ўтадиган жойга келишлари керак.

Киритилди: 15:31 14.07.2023. Ўқилди: 2062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!