Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусини қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастур амалга оширилади

“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусини қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастур амалга оширилади

Фармонга кўра, Миллий дастур Президент Фармонида назарда тутилган “Ёрқин истеъдод” лойиҳасини қамраб олади ва қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

ҳар йили 1 500 нафаргача хорижий олий таълим ташкилотларида ўқишга салоҳиятли умумий ўрта таълим ташкилотларининг жорий 9-синф битирувчилари имтиҳон асосида саралаб олинади;

саралаб олинган ўқувчилар Агентлик тизимидаги мактабларнинг мактаб маслаҳатчиларига бириктирилади ва махсус платформа орқали 10–11-синфда таълим олиш даврида улар учун қўшимча ўқиш ташкил этилади.

Миллий дастурни амалга ошириш доирасида қуйидаги рағбатлантиришлар қўлланади:

Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат (Мактаб) нинг 10-синф ўқувчилари ва Миллий дастур иштирокчиси бўлган ва энг яхши кўрсаткичга эга 40 нафар ўқувчига дунёнинг нуфузли олий таълим ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган қисқа муддатли ўқув дастурларида ҳар йили 1 маротаба қатнашиш;

Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиси бўлган ўқувчиларнинг халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингнинг энг илғор 100 та олий таълим ташкилотлари рўйхатидан жой олган хорижий олий таълим ташкилотларида таълим олиш харажатларини белгиланган тартибда қоплаш;

мактаб маслаҳатчиларини уларга бириктирилган ўқувчиларнинг олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинишига қараб, мазкур Фармонга мувофиқ бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш.

Киритилди: 10:55 21.05.2025. Ўқилди: 550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!