Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Президент ҳарбий касалхонага ётқизилди

A A A
 Президент ҳарбий касалхонага ётқизилди

Чехия Президенти Милош Земан Прага шаҳридаги марказий ҳарбий касалхонага ётқизилди, дея хабар берди Pravo газетаси.

Маълумотларга қараганда, 76 ёшли Земан узоқ вақт касалхонада ётиши мумкин. У оёқ невропатияси билан оғриб келарди, касаллик туфайли яқинда ногиронлар аравачасидан фойдалана бошлагани маълум бўлди.

Президент эшитиш қобилияти ва қон босими пастлигидан шикоят қилади. Бундан ташқари, Земан қандли диабетга ҳам чалинган, ўшандан бери у шифокорлар назорати остида бўлиб турган эди.

Газетанинг ёзишича, Чехия собиқ Президенти Вацлав Клаус ҳам Прагадаги марказий ҳарбий касалхонада. У қон босимининг кескин кўтарилиши туфайли касалхонага ётқизилган.

Киритилди: 05:30 16.09.2021. Ўқилди: 4424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!