Эрон президенти Масъуд Пезешкияннинг таъкидлашича, мамлакатнинг ядровий дастури бўйича халқаро муносабатларда қўлланилаётган иккиюзламачилик тугатилсагина, Эрон Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) билан ҳамкорликни давом эттиради.
Бу ҳақда Президент маъмурияти тарқатган баёнотда айтилади. Унга кўра, Пезешкиян Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта билан телефон орқали мулоқот қилган.
Суҳбат чоғида томонлар яқиндаги халқаро воқеалар, жумладан Эрон ва Исроил ўртасидаги 12 кунлик қуролли тўқнашув ва Эрон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилган.