Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Президент Эрдўғон: «Ислом оламининг ҳаракатсизлиги тарихда қолади»

Президент Эрдўғон: «Ислом оламининг ҳаракатсизлиги тарихда қолади»

Туркия президенти исроил ҳукуматини инсон ҳуқуқлари тамойилларини менсимасликда айблади ва ислом дунёсининг Ғазодаги вазиятга сукут сақлашини қоралади.

«исроил ҳукумати сионистик жиннилик ҳолатида тинчлик, инсон ҳуқуқлари, матбуот эркинлиги ва демократияни ҳимоя қилиш учун мўлжалланган барча тузилмаларни гаровга олди», деди Эрдўғон Анқарада қилган чиқишида.

Туркия раҳбари Ғазо инқирози бўйича глобал жимликни қоралаб, вазиятни «инсоният учун шармандалик» деб атади. «Биз инсоният учун шармандали кунларни бошдан кечирмоқдамиз, 50 минг бегуноҳ одам шафқатсизларча ўлдирилиб, икки миллиони бомбардимон қилинмоқда», деди у.

«Сионист жиноятчиларнинг бошпана топган чодирларда бомбалар остида тириклайин ёқиб юборилаётган Ғазодаги биродарларимиз ва опа-сингилларимиз олдида мажбуриятларимиз бор», деди Туркия раҳбари.

У исроил бу қишда икки миллион одамни «нацистлар лагерига ўхшаш шароитларда» азоблашидан огоҳлантирди ва «инсониятнинг якуний таназзулига йўл қўймаслик учун» чоралар кўришга чақирди.

Киритилди: 21:00 31.10.2024. Ўқилди: 592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!