Бугун 6 апрель, 2020 йил, душанба

O'ZB

Президент автомобиллар нархининг ошиши ҳақида: Бу ҳозирги шароитда тўғри эмас

Президент автомобиллар нархининг ошиши ҳақида: Бу ҳозирги шароитда тўғри эмас

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти фаоллари билан учрашувда автомобиллар нархи оширилганига ўз муносабатини билдирди.

- Мана кўряпсизлар, автосаноатимиз раҳбарлари машиналар нархини оширишга қарор қилгани одамларнинг норозилигига сабаб бўлди. Бу иқтисодий жиҳатдан керакдир, лекин ҳозирги шароитда тўғри эмас. Биз халққа енгиллик яратишимиз лозим. Ҳар бир қарорни етти марта эмас, етмиш марта ўйлаш зарур. Аввало халқимизнинг сотиб олувчанлик қобилиятини мустаҳкамлаш керак, - деди Президент.

Давлатимиз раҳбари бозор иқтисодиётига ўтиш оғирлиги, лекин мамлакатимиз шу йўлдан боришини таъкидлади.

Киритилди: 13:08 13.03.2020. Ўқилди: 3818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!