Тошкентда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш мақсадида замонавий технологиялар босқичма-босқич жорий этилмоқда.
Режага кўра, 2030 йилга қадар яна 700 та замонавий “ақлли” светофор ўрнатилади. Шу орқали шаҳар чорраҳаларининг катта қисми интеллектуал бошқарув тизимига ўтказилади.
Ақлли светофор комплексларининг афзалликлари:
✅ Ягона бошқарув марказига уланган
✅ Масофадан туриб бошқариш имкони бор
✅ Йўллардаги тирбандликни аниқлаб, ҳаракатни оптималлаштиради
✅ Транспорт оқимини тартибга солиб, вақт тежайди
Бу тизим шаҳарда ҳаракат хавфсизлигини ошириш ва тирбандликларни камайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. 🚦