Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Пойтахтга қуролланган ҳолда келаётган шахс Тошкент вилоятида тўхтатиб қолинди

A A A
Пойтахтга қуролланган ҳолда келаётган шахс Тошкент вилоятида тўхтатиб қолинди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан ўқ-отар қуроллар ва ўқ-дориларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.

Жумладан, “Ғишткўприк” чегара божхона постига “Санкт-Петербург-Тошкент” автобусида йўловчи сифатида кириб келган фуқоронинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, йўловчининг қўл юклари орасида 1 дона “Винтовка Юнкер-3” номли пневматик қўрол маҳсус идишда жойланган ўқлари билан ва 21 дона “BONER” номли газ балонлари аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:10 18.08.2022. Ўқилди: 4008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!