Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Пойтахтдаги ҳаво сифатида яхшиланмоқда

Пойтахтдаги ҳаво сифатида яхшиланмоқда

2025 йилнинг 27 ноябрь куни соат 09:00 ҳолатига кўра атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги:

PM10 майда дисперсли заррачаларнинг миқдори 193,2 мкг/м3 ни ташкил этди, бу рухсат этилган меъёрлардан (REM) (300 мкг/м3) ошмади;

PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 121,1 мкг/м3 ни ташкил этди, рухсат этилган меъёрлардан (60 мкг/м3) 2,02 марта ошган.

Таъкидлаш жоиз, кўрсаткичларнинг ошишига ҳарорат ўзгариши ҳам сабаб бўлган. Ҳароратнинг кескин ўзгариши инверсия жараёнини келтириб чиқаради, бу эса майда заррачаларнинг тўпланишига ва атмосфера ҳавосидаги концентрациясининг ошишига олиб келади.

Киритилди: 11:00 27.11.2025. Ўқилди: 892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!