Пойтахтнинг Бектемир тумани, Рохат маҳалласи, Рохат 1-тор кўчасида "яшил макон" доирасида экилган кўчатлардан иборат дарахтзорда "дарахткушлик" амалга оширилган. Яъни, 7 ноябрь куни кечаси қурилиш сабабли 10 туп манзарали дарахт ноқонуний қўпориб ташланган, 9 туп дарахтлар шикастлантирилган, 47 туп дарахт рухсатномасиз кўчирилгани аниқланди.
Шунингдек, "Губкин" университети қошидаги академик лицей томонидан экилган жами 210 туп мевали ва манзалари кўчатлар ҳам йўқ қилинган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра етказилган зарар миқдори 249 млн 672 минг сўмни ташкил этмоқда.
Шу боис, Экология вазирлиги ходимлари томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун иш прокуратура идораларига юборилди.