МИБ ходимлари фуқарога жорий йилнинг апрель ойида қидирув эълон қилган эди...
Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор А.О.дан ундирувчи М.М. фойдасига 1/4 қисм миқдорида, юқоридаги суднинг 18.02.2021 йилдаги суд буйруғига асосан ундирувчи Х.М. фойдасига эса 1/4 қисм миқдорда алимент қарз суммаларини ундириш белгиланган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга нисбатан 08.04.2025 йилда қидирув эълон қилинган эди.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида фуқаро ушланиб, давлат ижрочига топширилди.
Қарздор фуқаро давлат ижрочисидан 2 нафар собиқ турмуш ўртоқлари, яъни ундирувчилар бўлимга алимент пулларини ҳисоблаб, ундириб беришни сўраган.
Давлат ижрочиси З.Бекмуратова фуқаронинг М.М. фойдасига 17.269.939 сўм, М.Х. эса 19.269.939 сўм алимент қарздорлиги бўлса-да, огоҳлантирилишига қарамасдан, алимент 2 нафар ундирувчилар фойдасига алимент тўламаганлиги сабабли, унга маъмурий чора қўллаш учун Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судига 07 июль куни юборилган.
Фуқаро ўзига нисбатан маъмурий жазо қўлланилиб, 15 суткага қамалишидан ва бу вақт ичида кичик тадбиркорлигини йўқотиб қўйишдан қўрқди.
Шу сабали, ноилож 2 нафар собиқ турмуш ўртоқлари фойдасига алиментдан бўлган 36,5 млн. сўм қарзини ундирувчилар фойдасига тўлиқ ундириб берилди.