Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор тумани бўлими ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “R.” МЧЖ раҳбари Ғ.Ж. “Жийдали” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида 25 турдаги 3 407 қути акциз маркасиз ва 293 қути электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.