Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Постпандемия даврида автомобиль саноатидаги тўсиқлар

Постпандемия даврида автомобиль саноатидаги тўсиқлар

Пандемияга қадар автомобил сотувлари ўсиб бораётган, баъзи сегментларда эса ҳатто рекордлар ўрнатилаётган эди. Бироқ пандемия бошланиши билан автомобил олами қатор зарбалар ва кутилмаган вазиятларни бошидан кечирди.

Автомобил саноати бутун дунёда ишлаб чиқариш занжирида кенг қамровли соҳалар, етказиб берувчилар ва дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари иштирок этувчи ҳамда бошқа тармоқлар билан энг кўп боғлиқликка эга йўналишлардан бири ҳисобланади. Пандемиядан кейин яққол кўзга ташландики, бу тармоқни ҳар қандай ўзгаришга таъсирчан қилиб қўяди. Микрочиплар етишмовчилиги бутун дунёда автомобиллар бозорига кучли таъсир кўрсатди.

Ўзбекистонда юқори интеллектуал технологиялар ва логистика хизматларининг йирик истеъмолчиларидан бири ҳисобланган UzAuto, пандемия оқибатларидан энг кўп жабр кўрмоқда. Компаниянинг халқаро юк ташишга бўлган ўртача йиллик эҳтиёжи 20 000тадан ошиқ контейнерни ташкил этади. 90% юк Хитой ва Кореядан келади ва бу логистика занжирида Узоқ Шарқ ва Қозоғистондаги Россия портлари орқали ўтадиган Транссибир транспорт коридорининг аҳамиятини оширади. Айни пайтда бу йўналишнинг юкламаси ортиб кетган, етказиб бериш муддатлари уч баробар, логистик хизматлар нархи эса 3,5 маротаба ошган. Ушбу омиллар автомобил ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатувчи муҳим сабаблардан биридир ва бу муаммога кўплаб ишлаб чиқарувчилар дуч келган.

Агар 2019 йилда автомобил эҳтиёт қисмларини етказиб беришни кутиш муддати 30-40 кун оралиғида тебранган бўлса, ҳозирги кунда Жанубий Корея, Хитой ва Россия денгиз портларидаги тиғизлик ушбу муддат 6 ойгача чўзилишига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга ниманидир олдиндан прогноз қилиш имконияти нолга тенг. Бошқача айтганда, худди шу танқис яримўтказгичлар энди номаълум вақтга кечикиб кела бошлади.

Бундан ташқари, UzAuto Motors автомобилларининг миллий валютадаги нархи узоқ вақт давомида ўзгаришсиз қолгани уларни манфаатли инвестицияга айлантирди. Автомобил бозоридаги нобарқарор вазият харидорлар ўртасида ваҳима ҳамда талабнинг сезиларли даражада ортишига сабаб бўлди. Бу автомобиллар учун узун навбатларни келтириб чиқарди. Агар олдин худди шу ишлаб чиқариш ҳажми бозордаги талабни қондира олган бўлса, ҳозирги шароитда у етарли бўлмаяпти.

Логистика ва яримўтказгичлар танқислиги билан боғлиқ барча қийинчиликларга қарамай, «UzAuto Motors» ишлаб чиқариши 2021 йилда 235 600та автомобилни ташкил этди (2020 йилдагига нисбатан атиги 16%га кам). Сўнгги 3 ой давомида пандемиягача бўлган одатдаги ишлаб чиқариш суръатини тиклашга эришилди – 2021 йилнинг сўнгги 90 кунида UzAuto Motors заводларидаги конвейерлар дам олиш кунлари ҳам деярли тўхтамади. 81 иш куни давомида ўртача кунлик ишлаб чиқариш кўрсаткичи кунига 1 000та автомобилни ташкил этди, бу мазкур вақт ичида 82 000та автомобил ишлаб чиқариш имкониятини берди.

UzAuto Motors ишлаб чиқариш кўрсаткичлари рақамларда:

· 2021 йилнинг дастлабки 8 ойида 84 062та автомобил ишлаб чиқарилди, бу йиллик ҳажмнинг 52%ини ташкил этади. 2021 йилнинг сўнгги 4 ойида ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 79 463та бирликни ташкил этди, бу 2021 йил йиллик ҳажмининг 48%и дегани.

Постпандемия даврида автомобиль саноатидаги тўсиқлар

· Кобальт автомобилини ишлаб чиқариш кунига ўртача 342тадан 420та бирликкача ошди (+23%).

· Пайвандлаш цехининг бутун фаолияти давомида кунига 457та кузов ҳажмида рекорд ўрнатилди.

· Lacetti ишлаб чиқариш кунига ўртача 26тадан 360та бирликкача ошди (+30%).

2021 йил рекордлари:

· Пайвандлаш цехининг бутун фаолияти даврида кунига 380та бирлик ҳажмида рекорд қайд этилди.

· 2021 йил 25 декабрда Асака заводида рекорд қайд этилди, кунига 1 087та автомобил ишлаб чиқарилган.

· 6 декабрда Хоразм заводи кунига 502та автомобил рекордини қайд этди.

· Янги йил байрамига қарамай, 2022 йил бошида бир кун ичида 2 271та автомобилни мижозлар қўлига топишириш орқали рекордни янгилашга эришилди.

Киритилди: 17:00 13.01.2022. Ўқилди: 1854 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!