Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Пошна баландлиги қанча бўлсин?

Пошна баландлиги қанча бўлсин?

10 сантиметр ва ундан ортиқ баландликдаги пошнали туфлилар мунтазам равишда кийилса, оёқда деформация пайдо қилади. Бундай оёқ кийимни фақат онда-сонда кийиш мумкин.

Пошна келтириб чиқарувчи муаммолардан бири яссиоёқликдир. Бу нафақат оёқ панжаси, балки бутун бир оёққа зарар келтириб, оғриқларни келтириб чиқаради. Авваллари пошнасиз пойабзал, жумладан кроссовкаларни ҳар куни кийиш яссиоёқликни келтириб чиқариш ҳақида фаразлар бўлар эди, замонавий ортопедлар баланд пошна ҳам яссиоёқлик сабабчиси эканлигини уқтирмоқдалар. Ялангоёқ юриш эса оёқ суякларининг тўғри шаклланишида фойдали.

Ортопедлар кундалик кийиш учун пошнаси 2-4 сантиметрли пойабзалларни тавсия этадилар. Шунингдек, оёқ кийим танлашда мавсусмга мослиги, оёқ ўлчамига мутаносибликни ҳисобга олиш даркор. Ҳеч қачон оёғингизга нисбатан кичик ўлчамдаги туфлини кийманг. Озгина фарқ ҳам бармоқларни қисиб, нуқсон келтириб чиқариши турган гап.

Ҳомиладорларга эса 4 сантиметрдан ортиқ пошнали туфлилар мумкин эмас.

Киритилди: 09:13 26.08.2025. Ўқилди: 1184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!