Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Порнографик материал тарқатиб, ким барака топяпти?

Порнографик материал тарқатиб, ким барака топяпти?

Тадқиқотларга кўра, интернет тармоқларидан фойдаланувчи 18 ёшгача бўлган йигит-қизларнинг 90 фоизи ахлоқсиз суратлар ва видеоларга дуч келиши ойдинлашди. Афсуски уларнинг 60 фоизи бу турдаги маълумотларни мақсадли равишда излаши ва тармоқларга аъзо бўлишлари инсонни жиддий ташвишга солади.

Хавотирга қўядиган жиҳати, мутахассислар интернетдаги 9 миллионлик болалар аудиториясининг тўртдан уч қисми тизимдан ота-оналарининг назоратисиз фойдаланишаётганини аниқлашди.

Глобал пандемия шароитида интернет тармоғига талаб кескин ошди, мактаб ва олий таълим дарслари ҳам онлайн шаклларда олиб борилмоқда.

Шундай мураккаб вазиятда ўз манфаатларини ўйлаб, мўмай даромад топиш мақсадида порнографик сайтларни ташкил қилаётганларнинг аҳлоқсиз ва ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 189-моддасида шундай дейилади:

“Порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.”

Хўш, телеграмм каби тармоқларда ёмғирдан кейинги қўзиқориндай кўпайиб бораётган ўнлаб турли порнографик гуруҳлар ва каналлар фаолиятига нега Ўзбекистонда чеклов қўйилмаган? Нега фойдаланувчилар исталган интернет манзилига сайт номини киритиб, ҳар қандай ёшдаги аудитория шаҳвоний видео роликлар, ҳирсни уйғотувчи фотосуратларни томоша қилиш ва фаҳшни тарғиб этувчи эротик ҳикояларни ўқиш имконига эга? Порнографик сайтлар 18+ белгиси остида ўз гуруҳларини ташкил этишмоқда.

Бир жинслилар, эркак билан эркак, аёл билан аёл алоқалари, ака-сингил, опа-ука, қайнота ва келин, қўни қўшнилар ўртасидаги интим муносабатларни очиқ-ошкора тарғиб этувчи бундай гуруҳларга аъзо бўлаётган “подписчик”ларнинг сони кун сайин ортиб бораётгани дилимизни ҳира қилади албатта.

Илм-маърифат улашаётган ижтимоий сайтлар, телеграм каналларидаги  ўқувчилар сони бу қадар кўп эмас. Ана шундай гуруҳлардан бир нечтасини эътиборингизга ҳавола этамиз. “Оружейная” 121 минг 166 нафар, “Akoshbet. N1 CapperUz.Sport Prognozlar....” 276 минг 275 нафар, “Vidyo’.to’p.Kizlar” 472 минг 064 нафар. “Массажистки Ташкента” 345 минг 491 нафар, “UZBEK SELKA SEX” 65 минг 145 нафар, “QIZLAR VIDIOLARI” 65 минг 149 нафар, “FAQAT KATTALARGA” 65 минг 151 нафар, “SEKIS VIDIOLAR 2020” 65 минг 150 нафар, “UZBEKCHA SEX VIDIOLAR”, “18 YOSHLI QIZ BILAN” 65 минг 234 нафардан.

Бундан ташқари юзлаб ва ҳатто минглаб кам сонли аъзоларга эга каналлар ҳам фаолият юритаётгани сир эмас.

Болаларни яхши хулқли, пок иймонли қилиб тарбиялашни мақсад қилиб қўйган биз ота-оналар бу номақбул ва қонунсиз ишларни қатъий назоратга олмасак, эртага аттанг қилиб қолмаймизми? Бу шунчаки шахсий масала эмас, балки миллат генофондига дахлдор офатдир.

Яхши маълумки, инсоннинг бадхулқ бўлишига ва муқаррар фалокатга учрашига қорин ва фарж шаҳвати сабаб бўлади. Кўзи бойликка тўлмаган амалдорлар коррупция ботқоғига ботиб охири вой бўлса ўз ҳиссиётларини жиловлай олмайдиган, нафси бузуқ шахслар ҳам бир кун танг аҳволда қолади.

Албатта динимизда зино ва зинога олиб борадиган йўллар қораланган, номаҳрам шахсга шаҳват назари билан қараш ҳам азм гуноҳ ҳисобланади ва қатъий ман қилинади.

Давлатни худди баланд бино десак, унинг маҳкам тутиб турувчи устунларидир. Давлатимизда 7 миллион оила бахтли бўлмас экан бу иншоотни пишиқ бўлиши қийин.

Афсуски, чимилдиқ нималиги билмасдан эрта ҳомиладор бўлган ёш қизлар биринчи галда фарзандидан қандай бўлмасин қутилишга ошиқаётганига исталганча мисоллар келтириш мумкин.

Ахир “Меҳрибонлик уйлари” норасида, бошқалар гуноҳи уволига қолаётган фарзандлар билан тўлиб тошиб бораётганига тоқат қилиш мумкинми? Пушаймонлик маҳсули бўлган норасида чақалоқларнинг ўз ота-оналари томонидан бўғиб ўлдирилиши, ҳожатхоналарга, совуқ кўчаларга ташлаб кетилиши, тезоқар каналларга ташланиши ўтакетган ваҳшийлик эмасми?

Шундай экан, аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари бундай маънавиятсизликни тарғиб қилаётган канал ва гуруҳларнинг “админ”ларини аниқлаб, уларга қарши кескин чоралар кўриши ва оммавий ахборот воситаларида юзини фош этиши шарт.

Қонун чиқарувчи органларимиз тегишли қонунчиликда фақат жарима билан чекланиб қолмасдан, ҳатто қамоқ жазосига бўлган чораларни киритиши мақсадга мувофиқдир.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш агентлиги тегишли тузилмалари бу каби каналлар ва гуруҳларини чиққанини чиққан заҳотиёқ махсус дастурлар ёрдамида аниқлаб, “блокировка” қилиш чораларини кўриши шарт.

Чунки ўрганишлар чоғида бу каби каналлар ичида ўзимизнинг машҳур интернет провайдери (UZTELECOM) рекламалари шубҳали тарзда доимий жойлаштириб борилаётганига гувоҳ бўлдик. Улар қай тариқа бу гуруҳларга рекламасини бераяпти, шартнома тузаяптими. Унда ким билан шартнома тузилаяпти, демак улар ҳаммасидан хабардор. Лекин бу ташкилотларнинг чакки қадамини прокуратура назоратда четда қолдирмаслиги керак.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ўрта таълим мактабларида йигит-қизларга алоҳида-алоҳида оилавий тарбия дарслари ёки курсларини ўтмоғи керак.

Ота оналар ҳам боланинг телефонини доимий назорат қилиб борса, турли бузуқи сайтларга ногоҳон кириб қолмаслиги учун хавфсизлик чораларини кўрса зиён қилмайди.

Ушбу масалада биз барча мутасадди ташкилотлардан жипслашишни сўраган бўлар эдик.

Муқаддас Ислом динимизда “Нафсимизни, қалбимизни, руҳимизни поклашга амр қилинган”. Зеро, ҳаёт аталмиш улуғ неъматни гўзал аҳлоқ, пок ва ҳалол яшаш саодати барчамизга насиб этсин.

Манижа БАҲРИЕВА,

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш жамиятлари федерация

бош мутахаcсиси

Киритилди: 16:03 07.07.2020. Ўқилди: 13408 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!