30 минг доллар миқдордаги пулларни олган вақтда қўлга тушган Хонобод туман собиқ судьяси 10,5 йилга қамалди.
Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар қилди.
Обидовнинг берган маълумотига кўра, унинг муқаддам бошқа суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддатини камайтиришни ваъда қилиб, судланган шахснинг онасидан 30 минг доллар миқдордаги пулларни олган вақтда қўлга тушганди.
Ушбу шахс жорий йилнинг 17 октябрь куни эълон қилинган ҳукмга кўра, Жиноят кодекснинг 25 (жиноятга тайёргарлик кўриш),168-моддаси 4-қисми «а» банди (мансабдор шахснинг хизмат мавқейидан фойдаланиб жиноят содир этиши) ва 25,211-моддаси 3-қисми «а» бандида (коррупция) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
Унга нисбатан 2,5 йил давомида мансаб лавозимларида, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10,5 йил муддатга қамоқ жазоси тайинланди.