Россия қуролли кучларининг Украинанинг Полтава шаҳрига уюштирган ҳужумлари натижасида 2 киши ҳалок бўлди, 59 киши яраланди.
Бу ҳақда Украина ОАВлари хабар бермоқда.
Воқеа жойида махсус хизматлар ишламоқда.
Аввалроқ Украина Қуролли кучлари Бош штаби зарба натижасида Полтава бирлашган шаҳар ҳудудий ишга қабул қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази биносида ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эди.
Бундан ташқари, ҳудудий ишга қабул қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази биноси яқинида жойлашган хусусий турар-жой биноси ҳудудида ёнғин содир бўлган.
"Бизда ҳозирда икки кишининг ўлими ва яна 59 киши жароҳатлангани ҳақида маълумот ббор", — дейилади хабарда.