Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Польшаликлар ҳукумат қарорига қарши

Польшаликлар ҳукумат қарорига қарши

Польшаликлар ҳукуматнинг ҳарбий тайёргарлик дастурида иштирок этишни хоҳламасликларини билдирди.

Сўровнома натижаларига кўра, польякларнинг 54 фоизи ҳукумат томонидан ишлаб чиқилаётган ҳарбий тайёргарлик дастурида иштирок этишни истамайди. Уларнинг 33 фоизи бу ғояга мутлақо қарши эканини билдирган.

Шу билан бирга, сўровда қатнашганларнинг 35 фоизи ушбу дастурга қизиқиш билдирган. Уларнинг 14 фоизи унинг иштирокчиси бўлишга тайёр эканини айтган бўлса, 21 фоизи тез орада рози бўлишини таъкидлаган.

Қайд этилишича, дастур ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган ва унда аёллар ҳам иштирок этиши мумкин.

Киритилди: 17:16 25.03.2025. Ўқилди: 916 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!