Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, дрон мамлакатнинг шарқий қисмидаги маккажўхори даласига қулаган.
Полша армияси маълумотига кўра, бу жанговар қисми бўлмаган, аммо оз миқдорда портловчи моддаси бор “чалғитувчи дрон” бўлган.
"Россия яна NATO давлатларига қарши провокация қилмоқда. Бу Руминия, Литва ва Латвия ҳудудларидаги дрон ҳодисалари, шунингдек, деярли барча NATO мамлакатлари, айниқса Скандинавия, Болтиқбўйи мамлакатлари, Полша, Руминия ва Болгария ҳаво ҳудудларини бузиш каби кўринишларда содир бўлмоқда", — деди Полша мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш.
Вазирнинг қўшимча қилишича, бу провокация айни жиддий паллада, Украинада ўт очишни тўхтатиш ёки Россия-Украина урушини тугатиш бўйича ҳаракатлар давом этаётган бир вақтда рўй берди.