Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Польшада президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Польшада президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Жорий сайловларда 11 номзод, жумладан амалдаги президент Анжей Дуда иштирок этмоқда. У иккинчи муддатга номзодини илгари сурган. 30 млндан кўпроқ польшалик овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиб, улардан 387 минг нафари хорижда овоз беради.

Коронавирус пандемияси сабабали сайловлар аралаш тамойил бўйича ўтмоқда: сайловчилар анъавий равишда бевосита сайлов участкасида ёки карантинда бўлганлар ва барча истовчилар тегишли ариза бергандан кейин почта орқали овоз беришлари мумкин. 

Сайлов участкаларида кучайтирилган санитария чоралари кўрилган. Сайлов комиссияларининг фуқароларни қайд қилувчи аъзолари орасида камида 1,5 метрлик масофа ўрнатилган. Комиссияларнинг 270 мингдан кўпроқ ходими ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланган, участкаларга кириш жойида қўлларни дезинфекциялаш воситалари ўрнатилган. 

Участкада бўлган барча оғиз-бурнини ниқоб ёки рўмол билан беркитиши лозим. Ҳужжатларни текшириш вақтида ниқобни бир-икки сониягина ечишга рухсат берилади. Сайлов комиссияси сайловчилардан ўзлари билан ручкалар олиб келишни илтимос қилган. Шунингдек, бир кишига 4 квадрат метр бўш жой тўғри келиши лозим.  

Давлат сайлов комиссияси сайловларнинг якуний расмий натижаларини 1 июлдан кеч бўлмаган муддатда эълон қилишни режалаштирилган. Бироқ сайлов участкалари ёпилиши биланоқ экзитполлар натижалари маълум бўлади.

Киритилди: 15:10 28.06.2020. Ўқилди: 1924 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!