Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Польшада муҳожирларни ўғирлаган украиналик гуруҳ йўқ қилинди

Польшада муҳожирларни ўғирлаган украиналик гуруҳ йўқ қилинди

Польшада ноқонуний муҳожирларни тўлов эвазига ўғирлаш билан шуғулланган Украина фуқароларининг жиноий гуруҳи йўқ қилинди. Бу ҳақда Польшанинг RMF FM М радиостанцияси хабар бермоқда.

"Польша ва Латвияда тўлов эвазига муҳожирларни зўравонлик билан ўғирлашда гумон қилинган халқаро жиноий гуруҳ Полиция Марказий тергов бошқармаси ходимлари томонидан йўқ қилинди", — дейилади хабарда.

Аниқланишича, тўрт киши одам ўғирлаганлик, шунингдек, чегарани ноқонуний кесиб ўтганлик учун жиноий жавобгарликка тортилмоқда. Радиостанция маълумотларига кўра, уларнинг барчаси қонуний равишда Польшада бўлган. Ҳибсга олинганлар орасида 40 ва 20 ёшли икки аёл ҳам бор.

RMF FM хабарига кўра, жиноий гуруҳ аъзолари "Беларус орқали Европа Иттифоқига кирган муҳожирларни ноқонуний ташиш билан шуғулланган".

Киритилди: 14:45 02.07.2025. Ўқилди: 940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!