Польша Қўшма Штатлар билан ҳаво кучлари қирувчи самолётлари учун AIM-120C AMRAAM ракеталарини етказиб бериш бўйича шартнома тузди, деб хабар қилди жума куни миллий қурол агентлиги. Польша ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари учун мўлжалланган ушбу ракеталарни етказиб бериш 2029-2033 йиллар оралиғида амалга оширилади. Шартноманинг умумий қиймати 855 миллион долларни ташкил этади.
Польша қуролли кучларини модернизация қилиш қарори Россиянинг 2022 йилда Украинага бостириб кириши ортидан тезлашди. Мамлакат 2024 йилда ялпи ички маҳсулотининг 4 фоизидан кўпроғини мудофаага ажратади, бу НАТО мақсадидан икки баравар кўп.
Польша ҳарбий-ҳаво кучлари аллақачон илғор Америка F-16 қирувчи самолётларига эга. Бундан ташқари, Варшава асосан АҚШ ва Жанубий Корея билан қурол етказиб бериш бўйича бир қатор шартномалар имзолаган.