Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг сўзларига кўра, Киевга блокка қўшилиш учун йиллар керак бўлади.
"Европа қонунчилиги юки ва интеграция жараёни тобора кенгайиб ва чуқурлашиб бормоқда. Бизнинг фақат техник музокараларимизнинг ўзи 7 йил давом этган. Украина тайёр эканига ишонч ҳосил қилишимиз керак", — деди Сикорский.
Шунингдек, ҳозирда Киев ва Варшава ўртасида УҚК бўлинмаларидан бирига "Украина исёнчилар армияси қаҳрамонлари" номи берилгани сабабли зиддият мавжуд.