Унинг сўзларига кўра, келишув қоидаларидан бирида Полша ёки Францияга таҳдид ёки ҳужум бўлган тақдирда, ҳар икки давлат бир-бирини қўллаб-қувватлаш, жумладан, ҳарбий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олади.
Полша бош вазири, шунингдек, Варшава биринчи марта чегарадош бўлмаган давлат билан бундай келишувни имзолаётганини таъкидлади. Бундай мудофаа шартномаси фақат Германия билан мавжуд.