Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Польша Сейми санкцияланган компаниялар тўғрисидаги қонунни қабул қилади

A A A
Польша Сейми санкцияланган компаниялар тўғрисидаги қонунни қабул қилади

Давлат бундай компанияларга уларни сотиш ёки экспроприация қилишга тайёрлайдиган менежерларни мажбуран тайинлаши мумкин бўлади.

Бундай компанияларнинг барчаси учун мажбурий бошқарув жорий этилмайди - бу борадаги қарорни Иқтисодиёт вазири қабул қилади. Шунингдек, у компаниянинг сотилишини ёки экспроприация қилинишини ҳал қилади.

Айни пайтда санкциялар рўйхатида Беларус ва Россиядан 34 компания ва 15 жисмоний шахс бор. Уларнинг ҳисоблари ва активлари музлатиб қўйилади, улар Польшада бўлиши исталмаган шахслар рўйхатига киритилган.

Сейм аллақачон қонун лойиҳасини маъқуллаган. Энди уни Польша президенти имзолаши керак.

Киритилди: 12:40 08.08.2022. Ўқилди: 1893 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!