Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Полша Россия билан чегарада истеҳкомлар қуришни бошлади

Полша Россия билан чегарада истеҳкомлар қуришни бошлади

Полша «Шарқ қалқони» дастури доирасида Россия билан чегарада мудофаа истеҳкомлари линиясини қуришни бошлади, деди бош вазир Доналд Туск. Иш 2028 йилгача давом этади, лойиҳа қиймати 10 миллиард злоти (2,5 миллиард доллар)га баҳоланмоқда.

«Шарқ қалқони қурилиши бошланди! Россия билан чегарадаги биринчи иш», — деб ёзди Туск Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Чегара зонасида олиб борилаётган ишлар доирасида 800 км ариқ қазилади, миналанган майдонлар жиҳозланади ва танкга қарши типратикан ўрнатилади. Бундан ташқари, видеокузатув тизими яратилади.

«Шарқий қалқон» қурилиши ҳақида май ойи бошида эълон қилинган эди. Ўша пайтда Доналд Тускнинг идораси томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Полша «Беларус ва Россиядан таҳдидларга қарши туриш учун НАТОнинг шарқий қанотида кенг қамровли мудофаа инфратузилмасини» яратиш ниятида.

Россиянинг Калининград вилояти Полша билан чегарадош.

Киритилди: 17:04 01.11.2024. Ўқилди: 1005 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!