Польша Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар ишлаб чиқарувчи заводни ўз ҳудудида жойлаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири ўринбосари Магдалена Собковяк-Чарнецкая маълум қилди.
"Агар шундай заводни Украинада қуриш режалаштирилаётган бўлса, биз унинг ўрнига корхонани Польшада — "хавфсиз ҳудуд" деб аталадиган жойда барпо этишни таклиф қилдик", — деди у.
Польша томонининг айтишича, бундай лойиҳа Украина АҚШдан Patriot ракеталарини ишлаб чиқариш учун тегишли лицензия олган тақдирда амалга оширилиши мумкин.