Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Польша Оттава келишувидан чиқиш жараёнини бошлади

Польша Оттава келишувидан чиқиш жараёнини бошлади

Польша хавфсизликка таҳдидлар, жумладан Россия томонидан келаётган хатарлар туфайли пиёдага қарши миналардан фойдаланишни тақиқловчи Оттава келишувидан чиқиш жараёнини бошлади. Бу ҳақда Польша давлат телерадиокомпанияси TVP World хабар берди.

Парламентнинг қуйи палатаси — Сеймда ўтказилган овоз беришда 413 депутат чиқишни қўллаб-қувватлади, 15 нафар депутат қарши бўлди, 3 нафар депутат бетараф қолди. Жами 431 депутат овоз берди.

Польша мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камышнинг таъкидлашича, ушбу қарор миллий хавфсизлик учун жуда муҳимдир:
«Польша ўз Ватанини ҳимоя қилишга тўсқинлик қилувчи боғловчи қамарда қолмаслиги керак», — деди вазир.

Польша пиёдага қарши миналарни Россиянинг Калининград вилояти ва Беларус билан чегараларда мудофаа воситаси сифатида муҳим деб ҳисобламоқда.

Шунингдек, Литва, Латвия, Эстония ва Финляндия ҳам шунга ўхшаш хавфсизлик сабаблари билан келишувдан чиқиш жараёнини бошлаган.

Чиқиш жараёни Сенат (юқори палата) ва Президент томонидан маъқулланиши керак. БМТ ва бошқа иштирокчи давлатларга расмий хабар берилгандан 6 ой ўтгач, Польша миналарни сақлаш ва ўрнатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Киритилди: 17:39 26.06.2025. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!