Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Польша ноқонуний муҳожирларга бошпана бериш ҳуқуқини тўхтатди

Польша ноқонуний муҳожирларга бошпана бериш ҳуқуқини тўхтатди

"Мен чегараларимиз хавфсизлигини мустаҳкамлаш зарур деб ҳисоблайман." Польша ноқонуний муҳожирларга бошпана бериш ҳуқуқини тўхтатди.

Польша ҳукумати мамлакатга ноқонуний кирган одамларнинг бошпана олиш ҳуқуқини вақтинча чекламоқчи. Бир кун аввал бош вазир Доналд Туск яқин орада тегишли фармон қабул қилинишини маълум қилган эди.

Аввалроқ президент Анжей Дуда бошпана сўраб мурожаат қилишни чекловчи қонунни имзолаган эди.

“Мен буни чегараларимиз хавфсизлигини мустаҳкамлаш зарур деб ҳисоблаганим учун имзоладим”, деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.


Қонун ҳукуматга ноқонуний муҳожирларнинг бошпана сўраш имкониятини вақтинчалик тўхтатиб туриш ваколатини беради ва парламент тақиқни узайтириши мумкин. Шундай қилиб, 60 кун ичида фақат Польшага қонуний равишда кирганлар бошпана сўраши мумкин бўлади.

Бундай қарорга Беларусдан ноқонуний миграция сабаб бўлди. Сўнгги йилларда минглаб қочқинлар Беларус ҳукумати кўмагида мустаҳкамланган чегарани кесиб ўтишга ҳаракат қилишди.

Европа Иттифоқи Россия ва Беларусни муҳожирлардан Европадаги беқарорлик учун “қурол” сифатида фойдаланишда айблайди. Декабр ойида Еврокомиссия Россия ва Беларус билан чегарадош давлатларга бошпана бериш ҳуқуқини чеклашга рухсат берди.

Польша томонидан кўрилган чоралар ҳуқуқ ҳимоячиларининг норозилигига сабаб бўлди. Халқаро Амнистия уларни "ноқонуний" деб атади, Human Rights Watch эса қонун Польшанинг халқаро мажбуриятларига ва Европа Иттифоқига мос келмайди, деб айтди ва парламентни уни рад этишга чақирди.

Киритилди: 21:37 27.03.2025. Ўқилди: 633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!