Назорат Германия ва Литва билан ўртасида амалга оширилади.
Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар ва маъмурият вазирлиги Х ижтимоий тармоғида маълум қилди. Қарор хавфсизликни таъминлаш ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш зарурати билан изоҳланди.
2025 йил июл ойидан бошлаб амал қилаётган ушбу тартиб доирасида йўловчиларнинг шахсий ҳужжатлари текширилмоқда. Чегарачилар асосан автобуслар, кўп кишилик транспорт воситалари ва ойнаси қорайтирилган машиналарга алоҳида эътибор қаратишяпти.