Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Польша Литва ва Германия билан чегараларини мустаҳкамлаш учун 5000 нафар аскар юборади

Польша Литва ва Германия билан чегараларини мустаҳкамлаш учун 5000 нафар аскар юборади

Польша хавфсизликни кучайтириш учун Германия ва Литва билан чегараларга 5000 нафар польшалик аскарини юборади.

Бу ҳақда Польша бош штаби бошлиғи генерал Вислав Кукула Польша радиоси орқали маълум қилган.

"Чегарага 5 минг аскар юборилади. Улардан 4 минг нафари Польша-Германия чегарасига, 1000 нафари Польша-Литва чегарасига юборилади", - деди Кукула.

Польша Бош штаби раҳбари “ноқонуний миграция давлат хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётганини” қайд этди.

"Бундан ташқари, чегара қўриқлаш Польша армиясининг конституциявий мажбуриятларидан келиб чиқади. Биз бу вазифани четлаб ўта олмаймиз. Биз чегаралардаги самарадорликни оширишимиз керак", - дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Польша ноқонуний миграцияга қарши курашиш мақсадида 7 июлдан бошлаб Германия ва Литва билан чегараларида вақтинчалик назорат жорий этишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 08:30 04.07.2025. Ўқилди: 508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!