Польша Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Россия Федерациясига саёҳат қилмаслик, шунингдек, ҳозирда Россия ҳудудида бўлиб турганларга мамлакатни имкони борича тезроқ тарк этиш тавсиясини берди. Бу ҳақда “Report” нашри хабар берди.
Расмий баёнотда қайд этилишича, ушбу тавсия Украинадаги уруш ва Польша томонидан “дўстона бўлмаган давлат” сифатида Россия эътироф этилгани билан изоҳланган.
“Ташқи ишлар вазирлиги Россияда бўлган Польша фуқароларига, агар ҳаёти, оиласи ёки касбий ҳолати ушбу мамлакатда қолишни талаб этмаса, мавжуд тижорат ёки шахсий воситалар ёрдамида Россияни тарк этишни тавсия этади”, — дейилади расмий баёнотда.
Польша расмийлари ўз фуқароларини хавфсизлик чораларига амал қилишга ва фавқулодда ҳолатларда консуллик муассасалари билан алоқага чиқишга чақирди.