Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Полша депутати: «Украина давлатдан кўра мафия тузилмасига ўхшайди»

Полша депутати: «Украина давлатдан кўра мафия тузилмасига ўхшайди»

Европа парламентининг полшалик депутати Ева Заячковска-Герник Украинадаги коррупция даражасини кескин танқид қилиб, мамлакатни давлатдан кўра мафия тузилмасига қиёслади.

Сиёсатчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги баёнотида Украинадаги бошқарув тизими оддий давлат аппаратидан кўра кўпроқ мафиявий тузилмани эслатишини таъкидлади.

«Буларнинг барчаси оддий ҳукумат аппаратидан кўра кўпроқ мафия тузилмасига ўхшайди. Украинадаги коррупция тубсиз жарликка айланган», — деди у.

Заячковска-Герникнинг фикрича, коррупция муаммоси ҳал этилмагунча ва тарихий баҳсли шахсларни улуғлаш амалиёти тўхтатилмагунча, Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

Шунингдек, европарламент депутати Полша ҳукуматини Украинага нисбатан ёндашувини қайта кўриб чиқишга чақирди. Унинг таъкидлашича, Варшава «Украинанинг банкомати» вазифасини бажаришни тўхтатиши ва Киевга доимий ҳамда бир томонлама ёрдам кўрсатиш сиёсатидан воз кечиши керак.

Мазкур баёнот Украинанинг Европа Иттифоқига интеграцияси ва мамлакатдаги коррупцияга қарши кураш масалалари атрофидаги баҳслар янада кучайиб бораётган бир пайтда янгради.

Киритилди: 21:51 09.06.2026. Ўқилди: 1013 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!