Песков Полша бош вазири Доналд Тускнинг Россия бутун дунё бўйлаб самолётларда терактлар тайёрлагани ҳақидаги баёнотини "мутлақо асоссиз айбловлар" деб атади.
"Полша бундай асоссиз айбловлари билан яхши танилган. Баъзан ҳатто бошқа Европа мамлакатлари билан солиштирганда, бу борада етакчиликни сақлаб қолишга ҳаракат қилади", — дея муносабат билдирди Россия президенти матбуот котиби.