“Россиянинг бойитилган уран экспортини чеклаш тўғрисидаги қарори АҚШ вa унинг иттифоқчилари учун атом энергияси ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилади”, - дейилади Оқ уй баёнотида.
Россия ҳукумати 2024 йил ноябрида бойитилган уранни Қўшма Штатларга экспорт қилишга вақтинчалик чекловлар киритган эди. Песков айтишига кўра, бу АҚШ санкцияларига жавобан вақтинча чора бўлиб, Россия манфаатларига зарар етказмайди.
Маълумки АЭСлар сони бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринда туради, у ерда 100дан ортиқ реактор бор.