Россия Мудофаа вазирлиги хабар беришича, Россиянинг ғарбий қисмидаги Курск вилоятида Украина томонидан эгаллаб олинган ҳудуднинг 63,2 фоизини Россия қўшинлари қайтариб олган.
Шунингдек, январь ойининг дастлабки икки ҳафтасида рус қўшинлари тўртта аҳоли пунктини ўз назоратига қайтарганини қўшимча қилди.
Ўтган йилнинг 6 августида Украина қўшинлари кутилмаганда чегарани кесиб ўтиб, катта ҳудудни эгаллаб олди. Бу Киевга урушни тугатиш бўйича бўлиши мумкин бўлган музокараларда қимматли имконият берди. Ҳужум дастлаб кучли бошланган бўлса-да, кейинчалик Москва Шимолий Корея аскарлари ёрдамида босиб олинган ҳудудларнинг деярли ярмини қайтариб олишга эришди.
Киев эса шу ойнинг бошида минтақага иккинчи марта бостириб кирди.