Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Польша бош вазири: "Киев Варшава билан муносабатларни тиклаш йўлида биринчи қадамни қўйиши керак"

Польша бош вазири: "Киев Варшава билан муносабатларни тиклаш йўлида биринчи қадамни қўйиши керак"

Киев Варшава билан муносабатларни тиклаш учун биринчи қадамни қўйиши керак.

Бу ҳақда кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида Польша Бош вазири Дональд Туск маълум қилди.

Туск Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг мамлакат Қуролли Кучлари бўлинмаларидан бирига "УПА Қаҳрамонлари" унвонини бериш тўғрисидаги қарорини "афсусланарли" деб атади.

"Биз Украина Президент Зеленскийнинг бу нохуш қароридан кейин биринчи қадамни қўйишини кутамиз. Киевдан жуда аниқ сигнал эшитиш яхши бўларди. Улар ҳаракат қилишмоқда, лекин биз барибир буни аниқ эшитишни истаймиз", деб таъкидлади Бош вазир.

Киев ва Варшава ўртасидаги муносабатлар июнь ойининг ўрталарида Зеленский Махсус операция кучларининг "Шимол" Алоҳида Махсус операциялар марказига "УПА Қаҳрамонлари (Украина Исёнчи Армияси)" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолаганидан кейин ёмонлашди. 19 июнь куни Польша Президенти Карол Навроцки Украина Президенти Владимир Зеленскийни Польшанинг энг юқори давлат мукофоти - "Оқ бургут" орденидан маҳрум қилишга қарор қилди.

"Ўз навбатида, Украина ташқи ишлар вазири Андрий Сибига Польша президентининг қарорини "стратегик хато" деб атади, Польша бош вазири Дональд Туск эса иккала томонни ҳам вазминликка чақирди.

Киритилди: 08:55 05.07.2026. Ўқилди: 806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!