Маҳаллий вақт билан ярим тунда Польша Беларус билан чегарада шу пайтгача фаолият юритиб келган барча чегара пунктларини ёпди.
Хабарга кўра, бу ҳақда Тересполдаги ўша вақтгача фаолият юритиб келган ягона йўловчи назорат пунктида ўтказилган матбуот анжуманида Республика Ички ишлар вазирлиги раҳбари Маркин Кервински маълум қилди.
"Ярим тунда Беларус билан чегарада ҳаракатни ёпдик. Бу "Запад-2025" машғулотлари билан боғлиқ", - деди вазир. "Йўл ҳаракати тикланади, бироқ биз поляклар хавфсизлиги кафолатланганига амин бўлганимиздан кейингина. Иқтисодий нуқтаи назардан, чегарада ҳаракатни имкон қадар тезроқ тиклашга ҳаракат қиламиз", - дея қўшимча қилди у.
Тересполдаги назорат-ўтказиш пунктидан ташқари, Польша-Беларус чегараси орқали транспорт "Кукурики" - "Козловичи" юк ташиш ўтказиш пунктида, шунингдек, темир йўлдаги учта чегара ўтиш жойларида - "Кузница Белостоцкая" - Гродно, "Семянувка" - "Свислоч", "Брест"да тўхтатилади.