Нашр манбаларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Европа давлатлари етакчилар ва Зеленскийга агар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилса, АҚШ Украинага Россиянинг келажакдаги тажовузларини жиловлаш воситаларини тақдим этишда муайян рол ўйнашга тайёрлигини айтган. Қўшма Штатлар етакчиси бундай мажбуриятни жиловлаш чоралари NATO доирасида бўлмаган тақдирдагина олишини таъкидлаган.
Шунингдек, Трамп Вашингтон Киевга тўғридан-тўғри қурол ва ҳарбийларни юбормаслигини, бироқ Украина фойдаланиши учун Европага қурол сотишни давом эттириши мумкинлигини билдирган.