АҚШ Президенти Дональд Трампнинг «барча қарталар менинг қўлимда» деган баёнотларига қарамай, келишувга эришиш учун у баъзи ён беришларга мажбур бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Politico» нашри ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
«Менимча, у кўпроқ муросаларга тайёр, чунки бу жараёнга тезроқ нуқта қўйишни жуда истайди», — деди нашрга музокаралар боришидан хабардор Форс кўрфази мамлакатларидан бирининг юқори лавозимли вакили.
Мақолада таъкидланишича, Трамп «мулоқотга жиддий бел боғлаган», бироқ Эрон ҳозирча АҚШ Президентига ўз «обрўсини сақлаб қолган ҳолда» келишувга киришиш имконини берадиган шартларни таклиф қилгани йўқ.