Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Politico: Европа давлатлари Украинада 40 км кенгликдаги буфер зона яратишни таклиф қилмоқда

Politico: Европа давлатлари Украинада 40 км кенгликдаги буфер зона яратишни таклиф қилмоқда

Нашрнинг исми ошкор этилмаган европалик дипломатларга таяниб хабар беришича, бу таклиф Киевнинг Европадаги иттифоқчилари томонидан урушдан кейинги сценарий ёки ўт очишни тўхтатиш келишувлари доирасида кўриб чиқилаётган вариантлардан бири ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, расмийлар буфер зонанинг қанча кенгликда бўлиши масаласида турлича фикрда, аммо унинг кенглиги 40 км атрофида бўлиши мумкинлиги тилга олинган. Шу билан бирга, Украинадаги вазиятни икки Корея ўртасидаги демилитаризация зонасига қиёслашдан қочишмоқда ва буфер зона масаласида кўпроқ урушдан кейинги Германия тажрибасига мурожаат қилишни афзал кўришмоқда.

"Таклифнинг мураккаб қисмларидан бири сифатида буфер ҳудудни патрул қилиш учун зарур бўладиган тинчликпарварлар миқдори кўрсатилган, уларнинг сони 60 минг кишига яқин бўлиши мумкин. Шунингдек, Киев бундай ҳудудий ён беришларга рози бўладими-йўқми, ҳозирча номаълум", дея ёзмоқда Politico.

Нашрнинг қайд этишича, Қўшма Штатлар бу муҳокамаларда иштирок этмаяпти.

Киритилди: 09:31 30.08.2025. Ўқилди: 686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!