Полиция учун Lucid Air электромобилининг махсус версиясини кўрсатди — унинг томида дрон ва уни зарядлаш учун қурилма бор. Бундай автомобиллар биринчи бўлиб Саудия Арабистонига етказиб берилади.
Ички қисмдан полиция ходими коптерни ишга тушириб жиноятчиларни ёки бедарак йўқолган шахсни қидириш учун ҳудудни текшириши мумкин.
Автомобиль 819 от кучига эга, 3 сонияда 0-100 км/соат тезликка эришади, максимал тезлик 270 км/соат ва бир зарядда 800 км масофани босиб ўтади. АҚШда ушбу версиянинг нархи 110 000 доллардан бошланади.