Полиция машинаси Янги Зеландия бош вазири Кристофер Лаксон ва молия вазири Никола Уилли кетаётган лимузинга бориб урилган, бироқ сиёсатчилар жабрланмаган.
Бу ҳақда Янги Зеландиянинг New Zealand Herald портали хабар берди.
Полициянинг маълум қилишича, ҳалокат чоршанба куни шаҳардан Веллингтон аэропортига олиб борувчи асосий йўл бўлган трассада содир бўлган.
Лаксон бугун Оклендда бўлиб, у ерда журналистларга "яхши" эканлигини ва Никола Уиллининг ҳам яхши эканини айтди. У бахтсиз ҳодисани "бироз зарба" деб атади ва зарар кўрган Crown лимузинини ҳисобдан чиқариш керакми ёки йўқми, ишончи комил эмаслигини айтди.
"Ушбу ҳодисадан сўнг протоколга мувофиқ тергов бошланди", — дея аниқлик киритди бош вазир матбуот хизмати.