Бугун 27 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Покистоннинг Афғонистон билан чегарага яқин ҳудудида юз берган портлашда 12 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Афғонистон билан чегарага яқин ҳудудида юз берган портлашда 12 киши ҳалок бўлди

Покистон шимоли-ғарбидаги Дера Исмоил Хон туманида кучли портлаш юз берди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳодиса оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, яна 35 киши жароҳатланган.

Полициянинг маълум қилишича, номаълум портловчи моддалар ортилган трактор тиркамаси назорат пунктига бориб урилган. Туман полиция бошлиғи Зиёвуддин Аҳмад бу худкуш террорчи томонидан амалга оширилганини тасдиқлади. Расмийлар ҳужум ортида “Таҳрики Толибон Покистан” гуруҳи турганини билдирди.

Реутерс нинг ёзишича, Афғонистон ҳудудидан туриб фаолият юритувчи мазкур гуруҳ бу ҳодиса учун масъулитятни ўз зиммасига олган.

Портлаш назорат пунктининг катта қисмини вайрон қилиб, унинг ёнидаги бир уйни ер билан яксон қилган. Маҳаллий расмийлар ва аҳолининг айтишича, портлаш кучи шунчалик кучли бўлганки, уни узоқ масофалардан ҳам эшитишган. Портлашдан кейин ҳудудда кучли отишма товушлари ҳам эшитилган.

Сентябр ойида бу туманда хавфсизлик билан боғлиқ кўплаб ҳодисалар, жумладан, “Таҳрики Толибон Полкистон” иштирокидаги ҳужумлар давом этиб келмоқда. Покистон 24 сентябр куни Афғонистондаги дронларни учириш ва сақлаш учун мўлжалланган 10 та нишонга ҳаво ҳужумларини амалга оширганди. Расмийлар буни 23 сентябр куни Афғонистон ҳудудидан дронлар учирилгани ва бу Покистон суверенитетини бузгани билан изоҳлаган.

Киритилди: 22:25 26.09.2026. Ўқилди: 362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!